Миср муфтийси Афғонистон қозилари билан учрашди
Миср муфтийси шайх Шавқий Аллом 18 июн куни Афғонистон қозилик ҳокимияти раиси ўринбосари Абдуллоҳ Атоий бошчилигидаги бир гуруҳ афғон қозиларни қабул қилди. Қозиларнинг ташрифидан мақсад фатво соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш. Учрашув давомида Миср муфтийси Афғонистонда васатийлик ғоясини тарғибига қўшиш мақсадида афғон қозиларига фатво маҳоратлари бўйича малака оширишларида ёрдам кўрсатишга розилик билдирди.



