Шриланкаликларга мингта уй
Туркиянинг Шриланкадаги элчиси Искандар Ўғли Шриланка Адлия вазири ва Ислом конференцияси ташкилоти раиси Абдуррауф Абдулҳакимлар билан бўлган шу ҳафтадаги учрашувда Туркия ҳукумати Шриланкадаги цунами сабабли уйсиз қолган бева бечораларга Калмунай шимолий вилоятида мингта уй қуриб беришини эълон қилди.
Ушбу учрашувда Туркия ва Шриланка икки томонлама савдо алоқаларни яхшилаш ҳайъати вакили, Шриланка Шарқий вилоятлар вазири, Шриланка Ислом конференцияси ташкилоти раисининг ўринбосари Нусайр Аҳмад ва бошқалар иштирок этдилар.



