АҚШда Рамазон белгиланди
Шимолий Америкадаги Ислом ташкилоти бу йилги Рамазон АҚШ ва Канадада 9 июл сешанба куни бошланиб, 8 август пайшанба куни тугашини эълон қилди.
Ташкилот Шимолий Америка фиқҳ кенгашининг кўрсатмалари ва кенгаш фалакий ҳисоб китобларга кўра белгилаган рўза вақтларига амал қилиш лозимлигини таъкидлади. Франция Ислом кенгаши ҳам бу йил биринчи марта фалакий илм орқали Рамазон ойи киришини белгилади, унга кўра ҳам Рамазон 9 июлда бошланиб, 8 августда тугайди.



