Марокашда Ислом олами болалари форуми бўлиб ўтади
Илм, фан ва маданият бўйича исломий ташкилот ISESCO Марокаш қироллиги Ижтимоий таъминот вазирлиги билан ҳамкорликда 24 – 28 июнь кунлари қироллик пойтахти Работ шаҳрида “Ислом олами болалари” форумини ўтказади.
Форумда ташкилотга аъзо араб давлатларидан 40 нафар бола иштирок қилади. Форумдан Ислом оламидаги болалар ўртасидаги алоқаларни, уларда умматга тегишлилик ҳиссини мустаҳкамлаш каби, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини ўрганиб чиқиш мақсад қилинган.



