Миср вақф вазири Хорватия элчиси билан учрашди
19 июн куни Миср Вақф вазири шайх Талъат Афифий Хорватиянинг Қоҳирадаги элчиси билан учрашди. Учрашувда томонлар икки давлат ўртасида диний алоқаларни ривожлантиришга урғу беришди. Афифий вазирлик Хорватия мусулмонлари диний саводини ошириш йўлида бор имкониятлари билан ёрдам кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади.



