Сан-Франсиско аэропортида намозхона очилади

Сан-Франсиско аэропортида намозхона очилади

“Сан-Франсиско” газетасида ёзилишича, Калифорния штатидаги Сан-Франсиско халқаро аэропорти идораси мусулмон ишчилари намоз ўқишлари учун махсус хона ва таҳоратхона қилиб беришга қарор қилган.

Ушбу ташаббус аэропортга ҳар куни қатнайдиган такси ҳайдовчилари тақдим қилган талабдан сўнг пайдо бўлди. Ҳайдовчилардан бири Ҳасан Хон ушбу талабномага 300 нафар ҳайдовчи имзосини йиғишга муваффақ бўлди ва шундан сўнг аэропорт идораси талабни ижобий ҳал этишга рози бўлди.

back to top