Калифорнияда исломий марказ очилди
“Лос-Анжелос” саҳифасида ёзилишича, маҳаллий мусулмонлар эҳсонлари ҳисобига Роланд тепаликларида катта исломий марказ қурилади. У нафақат Калифорнияда, балки бутун Қўшма штатларда масжидлар қурилишида катта ютуқ бўлади. Марказ масжиддан ташқари мактаб, шифохона, учта кутубхона ва қабристондан иборат бўлади. Олти минорали масжид Сан Габриэл тоғи қаршисида жойлашади.
Саҳифада айтилишича, охирги ўн йилликда Қўшма Штатларда исломий марказлар сони бир неча баробар ошган. 2011 йилги ҳисоб-китобларга кўра масжидлар сони 2106 тага етган.



