Ифторликлар турли хил касб эгаларини бирлаштирмоқда

Ифторликлар турли хил касб эгаларини бирлаштирмоқда

Япониялик мусулмонлар Муқаддас Рамазон ойи келгани билан мамлакатнинг бош масжидида ифторликлар уюштириб, унга қайси динга эътиқод қилишидан қатъий назар барчани таклиф қилишмоқда. “Кунчиқар юрт”да рамазон чоршанба, 10 июль куни бошланди. Худди шу кундан бошлаб, мамлакатдаги энг йирик жомеъ масжиди - Токиодаги Жомида ифторликлар бўлиб ўтмоқда. Ҳар кеча тахминан 200га яқин одам меҳмон қилинмоқда.

Меҳмонларнинг кўпчилиги Туркия, Индонезия, Гана ва бошқа мамлакат фуқароларидир. Бу тадбирда мусулмон бўлмаган, бироқ Исломга қизиқаётганлар ҳам меҳмон бўлишмоқда.
- Комил бўлишимга рўза ёрдам беради, - дейди The Japan Times билан бўлиб ўтган суҳбатида ифторликка келган меҳмонлардан бири 27 ёшлик марокашлик талаба Ванжди Ал-Маҳдий. - Аслида бу катта хурсандчиликдир.

- Мактабимизда Ислом ҳақида ўтганимиз учун бу ерга келдим, - дейди дугонаси билан ифторликка келган 17 ёшли мактаб ўқувчиси. - Мен мусулмонларга гўшт танаввул қилиш мумкинлигини билмаган эканман. Энди улар ҳақида янада кўп билишни истайман.

Ифторликда япон ўқувчилари турк ошхонаси ва брунейлик муслималар билан танишишди.
Ифторлик учун таомларни тайёрлаш учун Туркиядан махсус 3та катта ошпазлар таклиф қилинган. Японияда айни вақтда 120 000дан ошиқ мусулмон истиқомат қилади. Россияда 1920 йилларда бўлган инқилобдан сўнг, бу мамлакатга оқиб келган мусулмон муҳожирлари ўзлари билан бирга Исломни ҳам олиб келишган.

back to top