Таиландда таровеҳ намозида катта жанжал рўй берди
Таиланддан бошпана топган мусулмон-роҳиниялар яна бир бор камситилди. Бу сафар уларни номерлаб чиқишди, деб хабар қилади haber7.com. Маълумки, ўтган йили май ойида Мянманинг Ракхайн (Аракан) минтақасида, ҳукумат тепасида бўлган буддавийлар роҳиния халқига зулм ўтказган эди.
Уйлари вайрон қилинган мусулмонлар бошқа мамлакатларга ҳижрат қилишга мажбур бўлишган эди. Шундай мамлакатлар орасида яқинда жанжал бўлган Таиланд ҳам бор эди.
Таровеҳ намозига келган муҳожир мусумонлар номерлангани маълум бўлди. Бу эса, мусулмонларнинг ғазабланишига сабаб бўлди.



