Тожикистонда 5та мадраса ёпилди

Тожикистонда 5та мадраса ёпилди

Сўғд вилоятидаги бешта мадраса ёпиб қўйилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятнинг диний ишлар бўлимининг раҳбари Абдулҳаким Шарипов ярим йиллик ишлар натижасига бағишланган матбуот-анжуманида хабар қилди. Унинг сўзига кўра, таълим муассасалари Тожикистон таълим вазирлигидан керакли рухсатларни олиши кераклиги учун мадрасалар фаолияти тўхтатиб қўйилган эмиш, деб хабар қилади ASIA-Plus.

- Бугун мамлакат бўйича расмий фаолият юритаётган олтита мадраса бор бўлиб, уларнинг бештаси Сўғд вилоятида жойлашган. Булар Истаравшан, Хўжанд, Конибодам, Пенжикент ва Бобожонғафур туманларида жойлашган. Уларда 300га яқин талабалар таълим олишади, - деди у.

back to top