Қирғизистонда мисрлик қорилар тиловати янграмоқда

Қирғизистонда мисрлик қорилар тиловати янграмоқда

Мисрлик бир гуруҳ қорилар муборак рамазон ойи муносабати ила ва Қуръони карим билан ҳамроҳлик кечаларини ўтказиш мақсадида Қоҳирадан Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига келишди.

Қирғизистон Мусулмонлар идорасининг матбуот хизматига кўра, мисрлик қорилар пайшанба 11 –июл куни Бишкек шаҳрининг марказий масжидида масжид ходимлари ҳамда намозхонлар билан учрашув ва мулоқот ўтказишди.
Режага мувофиқ мисрлик қорилар Қирғизистоннинг 9 та вилояти ва туманларига ташриф буюриб, муборак рамазон ойи давомида масжидларда таровиҳ намозларига имомлик қилишади.

back to top