“Исломни танийман” мусобақасининг ғолиблари
Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида ўтказилган тадбирда “Исломни танийман” мусобақасининг ғолиблари тақдирланди.
Бошқирдистон Мусулмонлари оммавий алоқалар бўлими чоршанба 10 –июл куни маълумот беришича, болалар ва ўсмирларга мўлжалланган Бутун Россия 10- Қуръони карим қироати ва Ислом асослари мусобақасининг ғолибларини тақдирлаш маросими Уфа шаҳрида Россия Муфтийлар кенгаши ва Мусулмонлар Марказий Диний идораси, Бошқирдистон Мусулмонлари диний идорасининг вакиллари, Россия Ислом унивеситетининг устоз ва мураббийлари, шунингдек Челябинск ва Свердловск вилоятларининг уламолари ҳамда диний мутахассислари иштирокида бўлиб ўтди.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, мусобақанинг Ислом асослари наминациясида биринчи ўринни Диана Ҳамзина, Қуръони карим тажвиди наминациясида биринчи ўринни Александр Пятигона ва Қуръони каримни ҳифз этиш наминациясида биринчи ўринни Гўзал Шабакаевалар эгаллашди.



