Facebook “ҳижрий тақвим” хизматини ишга туширмоқчи
Facebook ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчилари учун "ҳижрий тақвим" хизматини ишга туширмоқчи. Мазкур хизматни григориан тақвими билан бирга фойдаланиш мумкин деб хабар қилади Arabian Business.
Дастлабки режага кўра, бу хизмат аввалига фақат Саудия Арабистонида ишлайди. Кейинчалик “ҳижрий тақвим”дан бошқа мамлакатлар ҳам фойдаланиши мумкин бўлади, дейди Islamnews.
Facebookнинг Яқин Шарқ ва Африка бўйича минтақавий раҳбари Жонатан Лебиннинг сўзига кўра, ушбу янги хизмат саудияликларга ўз қариндошлари ва дўстлари билан ижтимоий алоқаларини (комуникация) янада енгиллаштиради.
Айни вақтда Facebookдан фойдаланувчиларнинг сони тахминан 1,1дан ошади. Тармоқ Дубайдаги ўзининг офиси орқали Яқин Шарқ минтақасида ўз хизматларини оширмоқда.



