Туркиялик қиз Қуръони каримни 4 ойда ёд олди

Туркиялик қиз Қуръони каримни 4 ойда ёд олди

16 ёшли туркиялик қиз Марва Йилмаз 4 ой ичида Қуръони каримни тўлиқ ёд олишга муваффақ бўлди. Унинг устози Хадича Кешфли ўғлунинг айтишича, Марва жуда кучли хотирага эга. Ана шу унинг Қуръони каримни шундай қисқа вақт ичида ёд олишига сабаб бўлган. Бундан ташқари унинг ёд олишга қатъий интилиши ва тиришиши ҳам катта ўрин тутган. Марва Қуръонни ёд олган марказ масъули мукофот сифатида уни текинга умра сафарига жўнатишини маълум қилган.

back to top