Ватикан twitter орқали жаннатга тушишни таклиф қилмоқда

Ватикан twitter орқали жаннатга тушишни таклиф қилмоқда

Расмий Ватикан папа Франциснинг Twitterдаги аккаунтига кимдир обуна (фолловер) бўлса "гуноҳлари кечирилади" (индульгенция), деб ваъда бермоқда. Баёнотда айтилишича, бундай одамлар католиклар эътиқодига кўра, жаннатга киришдан олдин ўлганларнинг жонлари гуноҳдан покланадиган жойда камроқ вақт бўлар экан, дея хабар қилади The Guardian.

Папа вакилининг берган изоҳига кўра, черков ишларида фаол иштирок этиш инсоннинг холис тавба қилганини аломати эмиш. Католик черковининг раҳбарига тегишли Twitter саҳифасига обуна бўлиш ҳам шундай амаллар сирасига кираркан. Айни вақтда Рим папасининг Twitter саҳифасида 7 миллионга яқин одам бор.

back to top