Янги муаззинлар

Янги муаззинлар

Маккадаги масжид ал-Харам ва Мадинадаги масжид ан-Набавий ишлари бўйича бош раҳбари шайх Абдуррахмон ас-Судайс масжид ал-Харамга тайинланган 3 та муаззинни маъқуллади.

Масжид ал-Харамга муаззин сифатида бир овоздан Мухаммад ибн Ахмад Мағраби, Саид ибн Умр Фалатах ва Хамид ибн Ахмад ад-Дахририлар тайинланди.

Муаззин танлашда ҳар томонлама аҳамият берилди, Қуръони каримни ёд олиш, ёқимли овоз соҳиби бўлиш ҳамда таниқли олим ва устозлардан тавсиянома бўлиши асосий шартлардан ҳисобланади.

back to top