Муборак Қуръон боғи

Муборак Қуръон боғи

2014 йил сентябр ойида Дубай амирлигида Муқаддас Қуръони карим боғлари мавзуидаги боғ очилиши бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Ушбу янги лойиҳа бюджети – 27 млн дирхам атрофида (7 млн. АҚШ доллари). 60 гектар майдонга Қуръони каримда ёд этилган ўсимликларнинг аксарияти бўлади: анжир, анор, зайтун, жўхори, саримсоқ, пиёз, кўк пиёз, ясмиқ, арпа, буғдой, занжабил, қовоқ, тарвуз, тамаринд (ҳиндистон хурмоси), узум, банан, бодрин ва райҳон.

“Муқаддас Қуръони каримда 54 хил ўсимлик айтиб ўтилади, бизнинг боғимизда шундан 35 хили мавжуд бўлади”,- дейди Дубай қурилиш ва меъморчилик идораси бошлиғи  Мухаммад Нур Машрум.

Бундан ташқари бу боғда болалар ўйингоҳи, очиқ театр, оранжерея, фавворалар, воҳа (оазис), кўл, велосипед ва югуриш йўлакчалари бўлади.  “Боғда мактаб ўқувчилари учун экскурсиялари ўтказилади. Экскурсия раҳбарлари болаларга нима учун боғдаги ўсимликлар Қуръонда зикр этилганини айтиб берадилар”, - деди Мухаммад Нур Машрум.

back to top