Чеченистонда рамазон ойини таништириш хайрия тадбири ўтказилди
Чеченистонда республика Ёшлар ишлари вазирлигининг ташаббуси ила “Муборак рамазон ойи ҳақида” деб номланган хайрия тадбири ўтказилди.
Чеченистон Мусулмонлари диний идораси душанба 22 –июл куни беган маълумотига кўра, мазкур хайрия тадбири аҳолининг Қуръон нозил бўлган ой ва унинг Ислом мубин динидаги роли ҳамда ўрни ҳақидаги умумий маълумотларини ошириш мақсадида ижро этилди.
Хабарда айтилишича, лойиҳанинг ижроси Аргун минтақасидан бошланди ва Грозний шаҳрида якунланди ҳамда унинг жараёнида рамазон ойининг мусулмонлар олдидаги аҳамияти, шунингдек бу муборак ойга оид Қуръон оятлари ва жаноби пайғамбаримизнинг ҳадиси шарифлари асосида тайёрланган маълумотлардан иборат икки мингдан ортиқ буклетлар тарқатилди.



