Всеволод Чаплин: “Ҳижоб масаласида чалкашлик юз берди”
Мактаб либоси ва рўмолни бир-бирига уйғун қилиш бўйича қадам ташланишини тўғри деб ҳисоблайман, дейди Синоднинг черковлар ва жамият билан алоқалар бўйича раҳбари Всеволод Чаплин.
Православ руҳонийнинг фикрига кўра, ҳижоб масаласида "истилоҳий тушунмовчилик юз берди", чунки нафақат муслималар, балки проваслав аёллар ҳам рўмол ўрашади. "Ҳижоб юзни ёпадиган ниқоб дегани эмас?! Бу оддий рўмол ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам мактаб либоси ва рўмолни бир-бирига уйғун қилишга қараб юриш тўғри бўлади", - деди Чаплин WordYou.ru интернет ресурси билан бўлиб ўтган суҳбатда.
Ҳозирги Россия жамиятида мусулмонларнинг ўрни ҳақида фикр билдирар экан, руҳоний "Россия ҳаётида Ислом фактори доим бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Уни ҳеч ким сиқиб чиқара олмайди ёки эътиборсиз ташлаб ҳам қўймайди. Собиқ иттифоқ даври аллақачон ўтиб кетганини тушуниб етиш керак. Одамларнинг ҳам дунёқарашлари, яшаш тарзи ва ижтимоий тузулмалари ҳам ҳар хилдир", деди у.



