Қадр кечасида икки ҳарамда 2,5 млн киши ибодат қилган
Рамазон ойининг 27-кечаси Қадр кечаси савобини топиш умидида икки ҳарам – Масжидул Ҳаром ва Масжиди набавийда 2,5 млн киши ибодат учун тўпланган. Масжидул Ҳаромда 2 млндан ошиқ намозхон ҳуфтон, таровиҳ ва қиёмул лайл намозларини адо этишган бўлса, Масжиди набавийда 500 мингдан ошиқ мусулмон ушбу ибодатларни адо этишди. Масжидул Ҳаромга келганлар масжиднинг барча саҳнларини тўлдиришгандан сўнг масжид атрофидаги йўллар ва майдонларга ҳам чиқиб кетишган.



