Қирғизистон исломий молия ва иқтисод тизимига ўтади

Қирғизистон исломий молия ва иқтисод тизимига ўтади

Қирғизистон давлати собиқ Совет Иттифоқи ўлкалари орасида биринчилардан бўлиб исломий молия ва иқтисод тизимига ўтиш қарорига келди.

Қирғизистон Исломий иқтисодни ривожлантириш қўмитасининг раиси Талантбек Каримбоев яқинда пойтахт Бишкек шаҳрида ўтказилган давра суҳбатида таъкидладики, Қирғизистон собиқ Совет Иттифоқи ўлкалари ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб исломий молия ва иқтисод тизимига ўтиш қарорига келди ҳамда ҳозирги кунда бу борада зарур қонун ва дастурларни тайёрлаган.

Қирғизистон ҳукумати мамлакатда шунингдек исломий қимматбаҳо қоғозлар ва исломий суғуртани ҳам йўлга қўймоқчи.

back to top