Покистон поездларида намозхона

Покистон поездларида намозхона

Покистон транспорт вазири Саъд Рафиқ таъкидлашича, тақдим этилган талабларга биноан, минглаб мусулмонлар фойдаланадиган поезд вагонларида сафар давомида намоз учун лозим шарт-шароитлар яратилади.

Унинг айтишича, келгуси бир неча ой ичида ҳаракат давомида намозни адо этишга мўлжалланган махсус вагонлар тайёрланади. Бу вагонларда тўлиқ сафар давомида қиблани кўрсатиб берадиган махсус ускуна, намоз учун мўлжалланган тоза жой ва бошқа лозим жиҳозлар бўлади.

Айтиб ўтиш лозимки, охирги беш йил ичида намозхонларга қулай шароит бўлмагани учун темир йўл поездларидан фойдаланувчилар нисбати анча қисқарган эди.

back to top