Ҳаж зиёратчилари учун электрон билагузук

Ҳаж зиёратчилари учун электрон билагузук

Саудия Арабистонида ҳар бир зиёратчининг шахсини аниқлаш ва у ҳақида маълумотга эга бўлиш мақсадида электрон билагузук жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Электрон тизим йўқлиги туфайли Саудия Арабистони ҳудудига кириб чиқувчиларнинг назорати бирмунча қийинлашган эди. Натижада Саудия Арабистонида қонун-қоидалар бузилиши кузатилмоқда.

Ҳаж зиёратчиларига шароит яратиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Саудия Арабистони ҳукумати томонидан Маккага кириш учун 7 та электрон дарвоза ўрнатиш режалаштирилган. Бугунги кунда тендерда 31 та ширкат қатнашмоқда.

Лойиҳага кўра ушбу билагузук барча зиёратчиларга берилади ва унинг ёрдамида зиёратчилар электрон дарвозадан ўтишгач, уларнинг шахсияти ва давлатга кириши қонунийлиги ҳақида маълумот келиб тушади.

Бу каби билагузук ўқувчи мосламаларни зиёратчиларни ташиб юрувчи автобусларга ҳам ўрнатиш кўзда тутилган.

back to top