Фестивал ҳакамлар ҳайъати иш бошлади!

Фестивал ҳакамлар ҳайъати иш бошлади!

13-сентабр куни сайтларни фестивал танловида иштирок этиш учун рўйхатга олиш босқичи якунланди ва шу боисдан, фестивал ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда дастлабки турда овоз бериш масалалари муҳокама этилди.

Фестивалда иштирок этиш учун жами 451 та сайт рўйхатдан ўтди, улардан кўпчилиги ҳам мавзули, ҳам махсус «Йил янгилиги» номинациясида рўйхатдан ўтганлиги ҳисобга олинса, демак, ҳакамлар ҳайъати аъзолари 10 та мавзули ва 1 махсус номинация бўйича жами 605 та ариза билан ишлашларига тўғри келади.
Овоз беришнинг биринчи турида ҳар бир сайт учун 10 баллик шкалада уч тоифа бўйича: дизайн учун кўпи билан 2 балл, юзабилити учун кўпи билан 2 балл ва контент учун 6 балл умумий баҳо қўйилади.
20-cентабр куни овоз беришнинг биринчи тури бўйича якун ясалади ва ўз номинацияларида максимал баллга эга бўлган сайтлар, овоз беришнинг иккинчи тури рўйхати (шорт варақ) га киритилади. Овоз беришнинг иккинчи тури натижаларига кўра фестивал ғолиблари аниқланади.
Ҳакамлар ҳайъатининг таркиби билан бу ерда http://if.uz/jury/ танишиш мумкин.

back to top