Таъзия билдирамиз...
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!
Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.
Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир.
Бақара сураси, 155, 156-оятлар
Бухоро Мир Араб мадрасаси мудири Муҳиддин Нуъмоновга ўғиллари, шу мадраса талабаси Акбархўжанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдириб, бу мусибатга ҳамдард эканимизни, қайғуда эканимизни изҳор этамиз. Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, мағфиратига буркасин, солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, охиратини обод қилсин. Марҳумнинг ота-онаси, қариндошлари ва яқинларига, барча мусибатзадаларга Аллоҳ таолодан сабри жамил сўраб, қазои қадар пайтидаги сабр-бардошлари учун улкан ажрлар тилаймиз.
Иннаа лиллааҳи, ва иннаа илайҳи рожиъун!



