Ислом.уз сайти WWW.UZ версияси бўйича UZ Миллий домени интернет-фестивали ғолиби
23 сентябр куни, пойтахтимиз марказидаги муҳташам Ўзбекистон Ёшлар Ижод саройида UZ Миллий домени интернет-фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Севимли Ислом.уз порталимизнинг 11 та сайти ушбу фестиваль финалга чиқиб, ўз номинацияларининг лауреатига айланишди.
Ёшлар Ижод саройининг мажлислар залида ўзбекзабон интернет сарҳадларида фаолият кўрсатаётган ва бугунги фестиваль ғолиби бўлган сайтларнинг вакиллари, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, фестиваль ҳомийлари ва мутасаддилари ҳозир бўлдилар.
Кечани Infocom журнали таҳририят ҳайъатининг раиси Александр Сучков олиб борди. У фестиваль ғолибларни яна бир бор табриклаб, тақдирлаш маросимини бошлади. Шундан сўнг UZ Миллий домени интернет-фестивали ғолиблари ҳар бир номинация бўйича эълон қилиниб, совринлар топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ислом.УЗ сайти 2009, 2011, 2012 йиллари ҳам UZ Миллий домени интернет-фестивали ғолиблари қаторидан жой олган эди.



