“In God we trust” ёзуви АҚШ валютасида қолдирилади

“In God we trust” ёзуви АҚШ валютасида қолдирилади

Нью-Йорк федерал суди Freedom From Religion Foundation (Диндан озодлик фонди) атеистлар ташкилотининг АҚШ ғазнасидан валюта ва қимматбаҳо қоғозлардаги “In God we trust” (Биз Худога ишонамиз) шиорини олиб ташлаш борасида қилган талабини қондирмади. “Худосизлар” даъвосига кўра, ҳукумат бир динни қўллаб-қувватлаб, давлатнинг конституцион қонунларини бузаётган эмиш.

2011 йилнинг ноябр ойида вакиллар Палатаси “In God we trust” иборасини қўллаб-қувватлаб, уни миллий шиор сифатида қабул қилганди. Бу ибора илк бор 1864 йилда қимматбаҳо қоғоз ва тангаларда пайдо бўлган. 1965 йилда эса Конгресс бу иборага давлат шиори мақомини берган.

back to top