Туркманистондан 188 киши ҳажга боради

Туркманистондан 188 киши ҳажга боради

Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедовнинг фармонига мувофиқ бу йил мамлакатнинг 188 нафар фуқароси ҳажга боради.

Туркманистон давлат телевиденияси душанба 30-сентябр куни бу ҳақда хабар берди. Ҳабарда айтилишича, яқинда Туркманбоши шаҳар халқаро аэропортида бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида Туркманистон Бош вазирининг ўринбосари Сапардурду Тойлу, республика президентининг фармонига мувофиқ жорий 2013 –йилда мамлакатнинг 188 нафар фуқароси ҳаж зиёратига боришга мушарраф бўлишини айтган.

Унинг айтишича, туркманистонлик зиёратчилар 8 –октябр куни “Туркманистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг парвози орқали Саудия Арабистонига жўнаб кетишади ва ҳаж амалларини бажариб, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварадаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилгач 29 –октябр куни ўз юртларига қайтишади.

back to top