Камчаткада намозхона очилади

Камчаткада намозхона очилади

“Камчатка-информ”нинг хабарига кўра, жорий йилнинг 26 октябр куни Камчатканинг Петропаловск шаҳрида мусулмонлар учун намозхона очилиши кутилмоқда.

Камчатка мусулмонлари диний ташкилоти раҳбари Башир Баширов сўзларига кўра, намозхона учун ташкилот томонидан собиқ мебел дўкони сотиб олинган.
Ҳозир турли миллатга мансуб кўплаб мусулмонлар таъмирлаш ишларида қатнашмоқдалар. Камчаткада яшовчи доғистонликлар, озарбайжонлар, турклар, ўзбеклар ва бошқа миллат вакиллари қурилиш ишларининг маълум қисмини ўз зиммаларига олишган. Кимдир том ёпади, кимдир дераза ойналарини ўрнатади...
Башир Баширов сўзларига кўра, янги масжид қурилиши учун ер майдони ажратиш масаласи ҳозирча ҳал этилмаган. Шу сабаб бошқа жойдан намозхона сифатида вақтинчалик фойдаланиш кўзда тутилган.

back to top