Теҳронда “Ислом оламида аёл” форуми бошланди

18 декабр куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида Миллий музейида “Ислом оламида аёл” олтинчи халқаро форуми ўз ишини бошлади. Унда бир қанча чет ва маҳаллий устоз ва маданият ходимлари иштирок қиляпти.
Шунингдек, икки кун давом этадиган ушбу форумда Жазоир, Венгрия, Олмония, Ироқ ва Ливандан муфаккирлар, Эрон олийгоҳларидан таълим ходимлари, тарихшунослар, сиёсатшунослар ва жамиятшунослар иштирок қилишмоқда. Форум ташкилотчиси Эрон тарихчи олимлар жамияти бўлиб, унда охирги юз йилда мусулмон давлатларда аёлларнинг ўрни, уларнинг муаммолари, ривожланиш имкониятлари ва бу йўлдаги тўсиқлар муҳокама қилинади.
Шунингдек, форумда мусулмон давлатларда амалга оширилган аёллар масаласидаги тадқиқотлар, бу масала бўйича замонавий исломий қарашларга ҳам эътибор қаратилади.