Белфастда янги масжид қурилади

Белфастда янги масжид қурилади

Шимолий Ирландияда жойлашган Белфаст шаҳрида мусулмонлар сони ўсиб бораётгани сабабли 200 ўринли эски масжид ўрнига янги масжид қуришга шаҳар мусулмонлари жиддий бел боғлаганлар.

Маҳаллий мусулмонлар эҳсон тариқасида 650 минг фунт стерлинг йиғган бўлса-да, сони анча кўпайиб қолган шаҳар намозхонларини сиғдирадиган масжид қуриш учун муносиб ер топилмаяпти. Қурилиш олдида бир неча жиддий тўсиқлар бор, лекин кўзга кўринган депутат Она Лу Британия радиосида мусулмонларни масжид қурилишида қўллаб-қувватлашини билдирган.

back to top