Муҳаммад алайҳиссалом ҳакида китоб ўқиш лойиҳаси бошланди

Муҳаммад алайҳиссалом ҳакида китоб ўқиш лойиҳаси бошланди

Туркияда шу йилнинг 7 январидан бошлаб “Ҳар ким у зот ҳақида ўқийди” деб номланган лойиҳага старт берилди. Бу ерда гап Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида бормоқда.

Белгиланган кунлар мобайнида ушбу конкурсда ҳар ким қатнашиши мумкин. Шу мақсадда herkesonuokuyor.com деган махсус сайт ҳам ташкил қилинди. Ундан ташқари, қатнашчиларга Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида ёзилган китоблар ҳадя смфатида берилади. Ушбу китоблар ўқувчиларнинг ёшига кўра тасниф этилган. Лойиҳа сўнггида ўзига хос имтиҳон ўтказилади ва ғолиблар Умрага сафар билан тақдирланадилар.
herkesonuokuyor.com сайти томонидан тақдим этилган адабиётлар уч турга бўлинади: бошланғич, ўрта мактаб ёшидаги ўқувчилар ҳамда катта ёшдаги китобхонлар учун мўлжалланган. “Пайғамбар изидан” деб аталувчи жамият томонидан ташкил этилган ушбу лойиҳа 7 январдан 24 мартгача давом этади. 31 мартдан 14 апрелгача эса сайт орқали тест синовлари ўтказилади. Лойиҳанинг бош координатори Салмон Қузунинг айтишича, танловдан кўзланган мақсад жамоатчиликнинг эътиборини Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)нинг шахсияти ва ҳаётини чуқур ўрганишга жалб этишдир.
“Биз Пайғамбаримизни яхши таниймизми? - дея савол қўйди доктор Салмон Қузи. - Афсуски, баъзилар у зот ҳақида кўп нарса билмайди ёки билганлари ҳам етарли даражада эмас. Бизнинг бу лойиҳамиздан кўзда тутилган асосий мақсад Муҳаммад (с.а.в.)нинг шахсини яқиндан таништириш, амаллари ва суннатлари ўрганиш, у зотнинг ахлоқларидан ибрат олишдир.
Конкурсда қатнашиш учун нафақат Туркия, балки бошқа давлатнинг фуқаролари ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Бу танловни ҳеч ким мағлуб бўлмайдиган дунёдаги ягона конкурс дейиш мумкин. Энг яхши 1400 иштирокчи Умра сафарини қозонади, қолганлар эса бутун инсониятнинг энг афзали саналган зот Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида чуқур билимга эга бўлади.
Хозирда танловни оммалаштириш учун кенг қамровли реклама ишлари ҳам бошлаб юборилган.

back to top