Германия дарслик дастурларига босқичма-босқич Исломий тарбияни киритмоқда

Германия, ўзининг тарихида, биринчи марта, ҳукуматга қарашли мактабларда, Исломий тарбияни таълим беришни бошлади. Мутахассис ўқитувчилар ёрдамида махсус дастур тузилди. Ҳукуматнинг бундаги мақсади, озчиликни ташкил қилувчи мусулмонлар жамияти орасида зўравонлик фикрларига қарши туриш ҳамда уларни жамиятга мослашиши кўзда тутилган.
"Нью-Йорк таймс" газетасидаги қарорга мувофиқ, Германия ҳукумати, озчиликни ташкил қилган мусулмонларга ҳам хизмат кўрсатишга одим қадам ташлаб, ижтимоий жамиятда уйғунлик ва мувофиқлик муҳити юзага келишини, афкор оммаси зарур, деб билганидан кейин амалга оширилган.
Германиядаги масъулларнинг таъкидлашларича, ҳозирги пайтда дунё ҳамжамияти ҳам бу каби қарорларни қабул қилишга муҳтож. Хусусан, Сурияда икки немис йигити жиҳод мақсадида у ерга бориб, вафот этишгани хабари тарқалиб турган бир паллада яна ҳам муҳим экани яққол намоён бўлмоқда.
"Бугунги ислом" ахборот вакиллиги