Ал-Азҳар университети мутаассибликка қарши курашади

Азҳари шариф шайхлиги Миср Вақф ишлари вазирлиги ва Ёшлар вазирлиги билан ёшлар орасида мутаассибликка қарши курашиш ва муътадилликни тарқатиш протоколига имзо чекди.
Азҳар проректори Аббос Шавмон, Вақф вазири Муҳаммад Мухтор Жумъа ва Ёшлар вазири Холид Абдулазиз имзолаган ушбу протоколдан ёшларнинг ижтимоий, маданий, илмий, жисмоний ва маънавий тарбиялашда Азҳар билан Ёшлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга кўзда тутилган. Шунингдек, ҳужжатда ижтимоий, диний, маданий ва иқтисодий соҳаларда Азҳар университети талабалари ва Азҳар мактаблари ўқувчилари имкониятларини ошириш, уларнинг Ёшлар вазирлиги ташкил қиладиган барча фаолиятларда иштирок этишини таъминлаш айтиб ўтилган.