“Барака” банки Баҳрайнда энг яхши исломий банк деб топилди

“Барака” банки Баҳрайнда энг яхши исломий банк деб топилди

Баҳрайндаги “Барака” исломий банки кетма-кет икки йил “Исломий молия хабарлари” муассасаси томонидан “2013 йилнинг энг яхши исломий банки” мукофотига лойиқ топилди. Мукофот Дубай шаҳрида 2014 йил 24 февралида ўтадиган йиллик маросимда топширилади. Ушбу мукофот совриндорини аниқлаш учун “Исломий молия хабарлари муассасаси” бутун дунёдаги исломий молия ширкатлари, банк соҳасидан бошқа соҳадаги сармоячилар, ҳукумат муассасаларига сўровномалар жўнатган.

Қароргоҳи Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган “Исломий молия хабарлари муассасаси” исломий молия соҳаси хабарлари билан таъминлашга ихтисослашган халқаро муассаса ҳисобланади.
Ушбу муассаса мукофотлари халқаро мукофотлар ичида холислиги ва рақобатда кучлилиги билан ажралиб туради. 2013 йилда муассасанинг ушбу мукофоти учун 264 ташкилот ўзаро рақобатлашган.

back to top