Қувончли хабар!!!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Истаган кимсага қиз, истаган кимсага ўғил, истаган кимсага ўғил ва қизни жуфт қилиб берадиган ёки истаган кимсани фарзандсиз қилиб қўядиган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
«Муҳаббатли ва серфарзанд бўладиган кишилар билан оила қуринг, мен сизларнинг кўплигингиз ила бошқа умматлар олдида фахрланаман» деган Расули Акрам Муҳаммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин!
Ассалому алайкум азиз мухлислар!
Бугун сизларга яна бир хушхабарни етказишликдан ниҳоятда мамнунмиз. Барчамизнинг устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари набиралик бўлдилар. Шу муносабат билан Ислом.уз порталининг барча ходимлари, шогирдлари ва сиз азиз мухлислар номидан Шайх ҳазратларига набира, ота-оналарига фарзанд муборак бўлсин деймиз, ҳақларига эзгу дуодамиз.
Аллоҳим Ўзинг биродаримиз Муҳаммад Саидни, униб, ўсиб, улғайиб, эл-у юртнинг корига ярайдиган, Ислом, Ватан ва Миллат учун хизматда фидоийи бўлган боболари каби олим бандаларингдан бўлмоқлигини насиб айлагин!
Муҳаммад Саидни ота-онаси ва бобо-момолари учун қўз қувончи қилгин. Дунё ва охиратда уларнинг фойдаларига ҳужжат бўладиган фарзанд бўлиб ўсиб улғайишини таъминлагин. Қиёмат куни бу фарзанд сабабли ота-оналари ва бобо-момолари ҳамма ҳавас қиладиган иззат ва каромат тожини кийишини маваффақ айлагин.
Ўзинг уни паноҳингда, ҳифзу-ҳимоянг ва офиятингда асрагин, икки дунёсини саодатманд айлагин, Ўзингдан ўзгага муҳтож қилмагин!
Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн! Вассолату вассаламу ала ашрофил мурсалийн!