Ҳиндистон ҳукумати Исломий даромадларни ривожлантириш бўйича идора ташкил этади

Ҳиндистон ҳукумати Исломий даромадларни ривожлантириш бўйича идора ташкил этади

“Ҳиндистон ҳукумати Исломий даромадларни ривожлантириш учун маҳсус идора ташкил этмоқчи. Кейинчалик эса ушбу мамлакатда Исломий банклар фаолият юритиши учун маҳсус рухсатномалар (лицензиялар) берилади”, - дея хабар беради “Муслимэко”.

“Ушбу идоранинг ташкил этилиши – олдинга ташланган муҳим қадамдир. Биз учун ҳуқуқий чегирмаларни шакллантириш муҳим, уларни эса ўша банклар ёки Исломий банк ширкатлари таклиф этадилар”, - дея баёнот берди Ҳиндистоннинг “оз сонли миллатлар ишлари бўйича” вазири Раҳмон Хон.
Вазир, ҳукуматнинг режалари ҳақида Малайзия Халқаро Ислом Университети (МХИУ) томонидан Куала-Лампурда ташкил этилган “Динлараро уйғунлик ва чидамлилик” халқаро анжуманининг кулуар (коридор)ларида сўзлади.
“Биз Ҳаж зиёратини адо этиш истагидагилар учун жуда кенг енгилликлар келтирадиган «Табунг Ҳаж»га ўхшаш молиявий маҳсулотни намойиш этамиз", - деди ҳукуматда мазкур ғояни фаол турда ёритиб келаётган вазир.
Малайзиянинг «Табунг Ҳаж» тизими мусулмонларга доимий равишда маблағларни инвестиция қилишга, Ҳажга бориш учун маблағларни тез суръатда йиғиб боришга ва кўпроқ даромад олишга имконият яратади.
Мижозлар томонидан сармоя қилинган маблағлар Шариатга мос бўлган намуна (модел)ларга, шунинг баробарида қисман инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга ҳам ишлатилади.
Бўлажак ҳожилар томонидан жамғарилган маблағлар ёрдамида, Малайзияда йўллар, кўприклар ва ўзга бинолар қурилади; ўзлари эса ўша сармоя қилган маблағларидан даромад олишади.

back to top