Робот мусулмонларга намоз ўқишни ўргатмоқда

Робот мусулмонларга намоз ўқишни ўргатмоқда

“Евро янгиликлар”нинг хабар беришича, “Қуръон мактабида ёш ўқувчиларни илмга ва кундалик ибодатларга бўлган қизиқишларини орттириш учун, ўқитувчи янги робот кашф қилди”.

“Мен намозимни жуда тез ўқир эдим, эндиликда мен ҳам роботга ўхшаб, оҳиста намоз ўқишни хоҳлайман”, - деди талабалардан бири.
Робот ясаш фикри Теҳронга яқин бўлган Варамин ҳудудининг “Албурз” номли бошланғич мактабида Қуръондан дарс берадиган 27 ёшли Акбар Ризоийдан чиққан.
Соҳасига алоқаси бўлмаса ҳам Акбар Ризоий шахсий қизиқишлари туфайли робот ясаш курсларига қатнашган ва кўп ўтмасдан одам шаклидаги роботларни йиғиб, таъмирлаш каби ишларни ўзлаштириб олган.
У роботни уйида, шунингдек оддий асбоб-ускуналар ёрдамида ясаб, сўнг унга “Вилдон” деган ном берган.
(“Вилдон” сўзи Қуръонда зикр қилинган бўлиб, “Жаннатдаги ёш болалар”ни ифодалайди).
Ризоий кўпроқ нозик ўзгаришлар киритиб, асосан роботнинг ибодат, жумладан дуо ва сажда ҳаракатларига қаттиқ эътибор қаратган.

back to top