Имом Бухорий Халқаро марказида диний ходимларнинг ўқув семинарлари бошланди

2014-йилнинг 10-март куни Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимлар ХХВИИ ўқув-машғулотларининг бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан танлаб олинган 70 нафар масжид имом-хатиби иштирок этди. Бу ҳақда Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита расмий сайти хабар берди.
Тадбирда иштирокчиларга ХХVIII давра янги ўқув машғулотларининг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Тадбирда таъкидланишича, семинар давомида қатнашчиларнинг самарали тахсил олиши учун барча шароитлар яратилган.