Эрон президенти ядровий қурол ишлаб чиқармаслигини эълон қилди

Ҳасан Руҳонийнинг сўзларига кўра, ядровий бомбани ишлаб чиқишдан воз кечиш қарори «маънавий қарашлар»га асосланади.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон ядровий қурол ишлаб чиқармаслигини эълон қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган мажлис вақтида, Руҳоний ядровий бомбани ишлаб чиқишдан воз кечиш қарори «маънавий қарашлар»га асосланади. Президентнинг қайд этишича, агар Эрон оммавий қирғин қуролига эга бўлиш нияти бўлганида, ишлаб чиқиши анча осон бўлган кимёвий ёки бактериологик қуролга эга бўлар эди.
Аввалроқ, Эроннинг олий етакчиси оятуллоҳ Али Хомейний мамлакатда ядровий қуролни тақиқловчи фатво чиқарган эди. Хомейнийнинг сўзларига кўра, бундай қуролга эга бўлиш гуноҳ ҳисобланади.
АҚШ ва бир қатор Ғарб мамлакатлари Эронни ядровий қуролга эга бўлишга уринишда гумон қилиб келишади, Теҳрон эса бу гумонларни мунтазам рад этиб келмоқда.