Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 28 июлга тўғри келади
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 23 июль, чоршанба куни Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 28 июль, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди ва Ўзбекистонда байрам сифатида нишонланади.
Рамазон Ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, «халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда» ўтиши учун «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари, «Камолот» ҳаракати ва бошқа барча мутассади идор, жамоат ташкилотлари тегишли тадбирларни амалга оширишлари белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан ЎзМТРК, ЎзА ва бошқа ОАВларга Рамазон Ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритишни тавсия этди.



