Исроил яна бешта масжидга зарба берди

Исроил яна бешта масжидга зарба берди

22 июл сешанба куни, исроиллик ҳарбийлар Ғазо минтақасида жойлашган бешта масжидга ҳужум қилди. Еттита фаластинлик шаҳид бўлди ва яна ўнлаб одам турли хил жароҳатлар олди.

“Исроилнинг ҳарбий, денгиз ва қуруқлик орқали қилган тажoвузлари оқибатида Ғазода 590 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида 160 таси вояга етмаган болалар ва 77 таси аёллар”, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили Ашраф Қудрат Anadolu Agency билан бўлиб ўтган суҳбатида. 

Кеча эса, Исроил Ғазодаги 70 дан ошиқ объектларга ҳужум қилди. Булар ичида масжидлар, футбол майдонлари ва Ҳамас ҳаракатининг собиқ марҳум раҳбарининг уйлари бор.

Ғазодаги тинч фуқарoларга қарши Исроилнинг ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери минтақадаги 40 дан ошиқ масжидларга зарба берилган. Уларнинг 15 таси тўлиқ вайрон бўлган, 25 тасига жиддий шикаст етган.

“Исроил ҳарбийлари ҳарбий амалиёт бошланганидан бери шифохоналаp ва тез ёрдам автоуловларини ҳам ўққа тутишмоқда”, дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Медхет Меҳенсен.

Меҳенсеннинг аайтишича, исроилликлар Ғазода 25 та тиббий объектларга зарба берган. Душанба куни Ғазо марказидаги шифохона ўққа тутилиши оқибатида 5 та одам шаҳид бўлган ва 70 дан ошиқ одам яраланган. Булар орасида шифокорлар ҳам бор.

back to top