Ғазода ўлдирилган бегуноҳ мусулмонлар сони мингдан ошди
Исроил Ғазода ҳарбий амалиёт бошлаганидан буён бир мингдан ошиқ бегуноҳ фаластинлик мусулмонларни ўлдириб ташладилар.
Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси маълум қилди. Вазирлик расмийсига кўра, яраланганлар сони эса олти мингдан ошади.
Исроил Ғазода Хамас ҳужумига чек қўйишни баҳона қилиб қуруқлик амалиётини 17 июль куни бошлаган эди.
Бугун минтақада 12 соатлик оташкесим эълон қилинди.



