“АҚШ ва Обамага шармандалик!”
“The Middle East Monitor”нинг хабар беришича, 2014 йил 9 август шанба куни Британия пойтахти Лондон кўчалари бўйлаб ўн минглаб одамлар Ғазода Исроил армиясининг хужумларидан қурбон бўлаётган минглаб тинч аҳоли вакиллари, шу жумладан болалар ва аёлларни ҳимоя қилишга чорлаб намойиш ўтказганлар.
Намойиш иштирокчилари АҚШнинг Лондондаги элчихонаси олдидан “АҚШ ва Обамага шармандалик!” деган ҳайқириқлар билан ўтганлар. Улар шунингдек, Би-Би-Си – Британия телерадиокомпаниясини Ғазода бўлаётган воқеъаларни ёритишда “нохолислик” ва “бир ёқамалик” қилаётганликда ҳам айблашган. Маълумот учун яна шуни ҳам таъкидлаш зарурки, Фаластин аҳолиси билан бирдамликка қаратилган намойишлар Европанинг бошқа қатор шаҳарларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Уларда илгари сурилаётган асосий ғоялардан бири: “Ғазога ҳамдард бўлиш учун мусулмон бўлиш шарт эмас, инсон бўлишнинг ўзи кифоя!”.



