Малайзия ташкилоти Ғазога бўлган ўз инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди

Малайзия ташкилоти Ғазога бўлган ўз инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди

Малайзиянинг “Bernama” миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу мамлакатнинг Kelab Putera 1Malaysia (KP1M) ташкилоти томонидан Фаластиннинг Ғазо сектори аҳолиси учун озиқ-овқат маҳсулотлари солинган минг дона қутилар етказиб берилган.

Ташкилот вакили ўз ишини инсонпарварлик ёрдами эканини айтиб, уни амалга оширишда Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Ғазо бўйича мувофиқлаштириш идораси ёрдам берганини эътироф этган. KP1Mнинг ҳисоб-китоблари бўйича, бир дона қутига жойланган озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача беш кишидан иборат оилани камида бир ой таъминлаш учун етарлидир. Хабарда таъкидланишича, Малайзия ташкилоти Ғазога бўлган ўз инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва кўламини кенгайтиришни режалаштирган бўлиб, бу борада музокаралар олиб бормоқда.

back to top