“Озодлик флотилияси”

“Озодлик флотилияси”

“Reuters” ахборот агентлигининг хабарига кўра, Туркиянинг Фаластинга ҳамдард бўлган бир гуруҳи 2007 йилдан бери ҳар томонлама қамал шароитида қолиб келаётган Ғазо секторига денгиз орқали инсонпарварлик ёрдами кемалари – янги “Озодлик флотилияси”ни юборишни режалаштирган.

Инсонпарварлик ёрдами жамғармасининг маълум қилишича, жаҳоннинг турли мамлакатларидан келган фаоллар ўтган ҳафта охирида Туркиянинг Истанбул шаҳрида учрашиб, бу ҳақида келишиб олганлар. Фаоллар томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, қатор мамлакатларнинг ҳукуматлари лоқайд бўлиб турган бундай вазиятда, Исроилнинг давом этаётган Ғазо қамалига қарши бориш фуқаролик жамияти зиммасига тушади. Эслатиб ўтамиз, бундан тўрт йил аввал 2010 йилнинг май ойида Туркияга тегишли “Мовий мармар” кемаси Ғазо қамалини енгиб ўтишга ва қамалдаги аҳоли учун инсонпарварлик ёрдамини етказишга уриниб кўрган. Ўшанда кемадаги инсонпарварлик ёрдами гуруҳининг ўн нафар аъзоси Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган ва кема Ғазога қўйилмаган. “Озодлик флотилияси” номи билан танилган “Мовий мармар” кемасининг аянчли тақдири бир пайтлар Яқин Шарқ масалалари бўйича яқин ҳамкор ҳисобланган Туркия-Исроил алоқаларига жиддий зарар етказган эди.

back to top