Ғазода ўлганлар сони икки мингдан ошди

Ғазода ўлганлар сони икки мингдан ошди

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида Исроил ва Фаластин вакиллари Ғазо Секторидаги хунрезликларни тўхтатиш ва бу борада узоқ муддатли келишувга эришиш мақсадида бевосита музокараларни олиб бормоқдалар. Бу ҳақида қатор оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Музокаралар Исроил ва Фаластин ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги 72 соатга мўлжалланган келишув доирасида бўлиб ўтмоқда.
Томонларнинг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни ҳозирга қадар ҳеч қайси тараф бузмаган. Эслатиб ўтамиз, мазкур келишув ўтган якшанба куни Гринвич вақти билан соат 21:00 да кучга кирган эди.
Исроил ҳукумати вакили Марк Регевнинг сўзларига кўра, “агар “Ҳамас” келишувни бузадиган бўлса, “Исроил ҳарбийлари ўз одамларини ҳимоя қилишга тайёр”.
Фаластин вакили Сами Абу Зуҳри “Ҳамас” ташкилоти вакиллари Қоҳирадаги музокараларда иштирок этишларини маълум қилиб, “ушбу учрашув инқироз бўйича узоқ муддатга мўлжалланган ечим топиш учун сўнгги имконият” эканини таъкидлаб ўтган.
Исроил Ғазо Секторини тўлиқ қуролсизлантиришни, “Ҳамас” ташкилоти эса Фаластин ҳудудининг қамалини бекор қилишни талаб этишлари айтилмоқда.
Исроил Фаластиннинг қамалини бекор қилиш масаласини фақат доимий тинчлик шартномаси бўйича бўладиган музокаралардагина хал этишини аввал маълум қилган эди.
Исроилнинг стратегик ишлар вазири Ювал Стайниц “Исроил радиоси” орқали чиқиш қилиб: “Агар дипломатик ечим топилмаса, Исроил армияси Ғазони қуролсизлантириш учун эртами-кечми уни қайтаттан ўзининг вақтинча назоратига олишга мажбур бўлади”, – деб ишонч билдирган.
БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси Ғазо Секторида 2014 йил 8 куни бошланган тўқнашув натижасида қурбон бўлганлар ҳақида қуйидаги рақамларни келтирмоқда (шу йил 11 август ҳолатига):

 

 

Тарафлар

Қурбон бўлганлар

Умумий сони

шулардан

Тинч аҳоли вакиллари

Болалар

Хотин-қизлар

Фаластин

1948 киши

камида 1402 киши

(ёки 72%)

456

237

Исроил

66 киши

(харбийлар)

2 киши

(ёки 3%)

йўқ

йўқ

 

back to top