Саудия Арабистони терроризмга қарши кураш учун 100 миллион доллар тақдим қилди

Саудия Арабистони терроризмга қарши кураш учун 100 миллион доллар тақдим қилди

“Al Arabiya News” интернет нашри томонидан шу йил 13 август чоршанба куни тарқатилган хабарга кўра, Саудия Арабистони Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши курашиш бўйича халқаро марказига 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тақдим этган.

Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси Адил Ал-Жубайр кўрсатилган маблағни БМТ Бош Котиби Пан Гимун иштирокида топширар экан: “Терроризм халқаро ҳамкорлик орқали дунёдан йўқ қилиниши шарт бўлган ваҳшийликдир”, – деб таъкидлаган.
Сўзида давом этар экан, элчи Ал-Жубайр БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бўйича халқаро марказини “жаҳонда терроризмга қарши курашиш ваколатига эга бўлган ягона марказ”, деб таърифлаган.
Саудиянинг олий дипломатик вакили расмий Риёд терроризмга қарши урушнинг олдинги сафида туришини ва Ислом дийнининг терроризмга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ҳам алоҳида эътироф этган.
Саудия Арабистонининг маросимда қатнашган яна бир вакили, мазкур мамлакатнинг БМТдаги элчиси Абдуллоҳ Ал-Муаллимийнинг қўшимча қилишича, “подшоҳлик минтақадаги ва ундан ташқаридаги мамлакатларга терроризмга қарши курашиш учун ёрдам бериб келади”.

back to top