Жидда шаҳрида метрополитен қурилади

Жидда шаҳрида метрополитен қурилади

2020 йилга қадар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида метрополитен қурилиши ҳамда зарурий синов ва текширувлар ўтказилгач, 2022 йилда ишга туширилиши белгиланган. Бу ҳақида “Saudi Gazette” маълум қилган.

Лойиҳа ҳозирда 45 миллиард риёлга баҳоланмоқда. Яқин йигирма йил ичида шаҳар жамоат транспортидаги умумий қатновнинг 30 фоизи айнан метро орқали амалга оширилиши кутилмоқда.
Жидда метро компанияси вакилининг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа Жидда ва унинг теварак атрофидаги аҳоли пунктлари учун муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб, мавжуд транспорт тизимининг такомиллашувига ҳам хизмат қилади. 
Метрополитен бекатлари ва уларнинг атрофида барпо этиладиган автопаркингларнинг ҳар бири махсус дизайн асосида яратилиши хабар қилинмоқда.
(Бугунги санага: 1 Саудия риёли = 0,26 АҚШ доллари).

back to top