“HSBC” банки – исломофобми?
Британиядаги йирик “HSBC” банки бир нечта масжид, Исломий ташкилот ва мусулмон бўлган жисмоний шахсларга тегишли бўлган банк ҳисоб рақамларини ёпган. Бу ҳақида “Guardian” нашрига таяниб, “Al Arabiya” хабар берган.
Жумладан, шимолий Лондонда жойлашган “Finsbury Park” масжиди ва Анас ал-Тикритий исмли кишига тегишли деб ҳисобланаётган Исломий илм марказининг мазкур банкдаги ҳисоб рақамлари ёпилган.
“HSBC” банки бу ҳақида энди собиқ мижозларига маълум қиларкан, “...ушбу қарор объектив бўлиб, ирқий ёки дийний сабабга эга эмас”лигини таъкидлаган. Бироқ, шундай бўлсада, “Finsbury Park” масжиди банк қарорини “исломофобия” натижаси, деб баҳоламоқда.
Мижозларнинг мазкур банкдаги пул маблағларининг кейинги тақдири ҳақида хабарда айтилмаган.



